Жаҳон | 00:53 / 08.03.2019
12303
2 дақиқада ўқилади

Apple раҳбари Тим Кук Трампнинг хатосидан кейин твиттерда исмини ўзгартирди

Apple раҳбари Тим Кук АҚШ президенти Дональд Трамп янглиш тарзда уни “Тим Эпл” деб атагандан кейин Twitter’даги аккаунтидаги исмини ўзгартириб, фамилияси ўрнига компания логотипини (тишланган олма) қўйди.

6 март куни Трамп ходимлар сиёсати бўйича маслаҳат кенгаши учрашувида Кукка мамлакат иқтисодиётига кўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдириб, “Биз буни жуда қадрлаймиз, Тим Эпл”, деб айтган.

Фото: Тим Куканинг Twitter саҳифасидан скриншот  

Оқ уй сайтида жойлаштирилган учрашув стенограммасида Трамп “Тим Эпл” деганда Кукнинг қайси компанияда ишлашини назарда тутгани, яъни “Тим – Apple” деб айтгани маълум қилинган.

CNBC’нинг ёзишича, бу Трампнинг компаниялар топ-менжерларига мурожаати вақтида биринчи янглишиши эмас. Жумладан, 2018 йил майида Трамп Lockheed Martin компанияси директори Мариллин Хьюсонни Мариллин Локхид деб атаган. Бундан ташқари, Politico нашри Трамп бошқа давлатлар номларини айтишда хатоларга йўл қўйишига эътибор қаратган.

Мавзуга оид