Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия Brexit бўйича ЕИ билан музокараларда ўзгаришлар борлигини маълум қилди
Буюк Британия ташқи ишлар вазири Жереми Хантнинг маълум қилишича, Лондон ва Брюссель Brexit шартлари бўйича музокараларда олға силжишга муваффақ бўлган. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда.
«Биз, менинг фикримча, сўнгги бир неча кун ичида бир қадар ўзгаришларга эришдик», - деди Хант.
Унинг сўзларига кўра, Британия Brexit’дан кейин Европа иттифоқи билан дўстона муносабатларни сақлаб қолишни истайди.
Шунингдек, унинг умид билдиришича, Лондон ва Брюссель Британия парламентини қаноатлантирадиган келишувга эриша олади.
Бундан олдин, Франция президенти Эммануэль Макрон Brexit Европадаги инқирознинг рамзи ҳисобланиши ҳақида айтганди.
Мавзуга оид
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026
Morgan кўз узиш имконсиз ретро дизайнли автомобилни тақдим қилди
21:12 / 25.06.2026