Жаҳон | 13:30 / 08.03.2019
11308
1 дақиқада ўқилади

Россия ва Туркия Қора денгизда машқлар ўтказди

Фото: РИА Новости / Виталий Тимкив

Россия Қора денгиз флотининг ахборот таъминоти бўлими бошлиғи, иккинчи рангдаги капитан Алексей Рулев сўзларига кўра, мамлакат Қора денгиз флоти кемалари Туркия ҳарбий-денгиз кучлари кемалари билан биргаликда машқлар ўтказган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, машқлар давомида кемалар отряди эҳтимолий мина хавфи ҳудудидан ўтган.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Россия ва Туркия кемалари экипажи Қора денгизи сувларида ўзаро ҳамкорлик бўйича ишлашган.

Рулевнинг қайд этишича, машқларда, хусусан, «Василий Биков» патруль кемаси ҳам иштирок этган.

Бундан олдин, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Россия билан С-500 ракета мажмуаларини сотиб олиш бўйича битим тузилиши мумкинлигини маълум қилганди.

Мавзуга оид