АҚШ С-400 туфайли Туркияга «жиддий оқибатлар» билан таҳдид қилди
Туркиянинг Россиядан С-400 зенит ракета комплексларини сотиб олиши «жиддий оқибатларга олиб келади». Бу ҳақда Пентагон расмий вакили Эрик Пэхон ТАСС агентлигига маълум қилди.
Унинг қайд этишича, Вашингтон Туркиянинг ўз ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яхшилаш истагини тушунади, аммо С-400’ни сотиб олиш Анқаранинг АҚШ ва НАТО билан ҳамкорлигига чекловлар қўяди.
8 март куни АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Чарльз Саммерс Анқара томонидан C-400’нинг сотиб олиниши Американинг F-35 қирувчи самолётлари ва Patriot зенит комплекслари етказиб берилишини блоклаб қўйиши ҳақида маълум қилди. 2 март куни ўз номини ошкор этмаган, музокаралардан хабардор бўлган америкалик амалдор Bloomberg агентлигига Вашингтон Туркияга Patriot комплекслари ва қўшма ишлаб чиқариш бўйича Москвага қараганда яхшироқ таклиф билан чиққанини хабар берди. Бироқ, Анқара келишувдан қочиш учун сабаб излаяпти.
Ўз навбатида, Туркия миллий мудофаа вазири Хулуси Акар маълум қилишича, Россиянинг С-400 зенит ракета комплексларини жойлаштириш жараёни шу йилнинг октябрь ойида бошланади. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари Россия комплексларини қаерда жойлаштириш яхшироқ экани борасида ўрганиш ишларини олиб боряпти. Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, С-400 Туркия «аҳолисининг ҳимоясини таъминлаш» учун зарурдир. Акарнинг қайд этишича, Туркия томонидан Россия зенит ракета комплексларининг харид қилиниши «мажбурий чора» бўлган.
Анқарага С-400’нинг тўртта дивизионини етказиб бериш бўйича келишувга 2017 йил сентябр ойида эришилди. Шартнома қиймати 2,5 миллиард долларни ташкил этади, аммо бу маблағнинг ярми Россия кредити билан қопланади.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024