Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суперлигада дуранглар синдроми. Сурхондарёдаги ўйинда ҳам ғолиб аниқланмади
Ўзбекистон чемпионатининг 1-турида яна бир ўйин якунланди. Юқори дивизионга қайтган «Сурхон» ўз майдонида Бекободнинг «Металлург»и билан дуранг ўйнади – 1:1.
6-дақиқада Фарғонанинг «Нефтчи» клубидаги ўйинлари билан танилган, янги мавсумдан сурхондарёликлар жамоаси сафида ҳаракат қилаётган ҳужумчи Шерзод Ҳакимов ҳисобни очди. 89-дақиқада бекободликлар ҳисобни тенглаштиришди. Ислом Исоқжоновнинг жарима зарбасидан узатган тўпини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпни эса Аббос Отахонов дарвозага йўллаб мувозанатни тиклади.
Шу тариқа, чемпионатнинг 4-ўйинида ҳам дуранг натижа қайд этилди. Бунгача «Қизилқум» - «Андижон» (1:1), «Динамо» - «Насаф» (1:1) ҳамда ОКМК - «Бухоро» (0:0) ўйинларида ҳам ғолиб аниқланмаганди.
Суперлига-2019
1-тур
«Сурхон» - «Металлург» 1:1
Голлар: Шерзод Ҳакимов (6) – Аббос Отахонов (89).
Сурхон: 1.Асилбек Омонов, 2.Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 5.Аюбхон Нўмонов, 6.Раҳматулло Бердимуродов, 8.Шерзод Каримов (Абдулазиз Юсупов), 9.Дильшод Жабборов, 10.Шавкат Саломов (Аброр Исмоилов), 20.Ҳусниддин Ғофуров, 21.Аъзам Алиев, 44.Дарко Станоевич, 91.Шерзод Ҳакимов (Азамат Алланиёзов).
Металлург: 1.Зафар Сафоев, 5.Аббос Отахонов, 6.Иброҳим Йўлдошов (Баҳром Абдураҳимов), 8.Сервер Жепаров (Муҳаммад Исаев), 10.Ислом Исоқжонов, 17.Музаффар Музаффаров, 18.Шавкат Муллажонов, 21.Комолиддин Тожиев, 28.Станислав Андреев, 30.Андрей Шипилов, 70.Сергей Тумасян (Зоҳид Абдуллаев).
Мавзуга оид
21:07 / 13.05.2026
Суперлиганинг энг қиммат футболчилари рейтинги тузилди
08:38 / 05.05.2026
Суперлигада жаҳон чемпионати якунига қадар танаффус эълон қилинди
22:14 / 29.04.2026
Суперлига. «Пахтакор» очко йўқотди, «Нефтчи» яна пешқадам бўлиб олди
17:43 / 25.04.2026