00:03 / 12.03.2019
4394

Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга доир Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

11 март куни Humo Arena очилиши олдидан ўтказилган матбуот анжумани доирасида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Электрон ОАВ миллий ассоциацияси ўртасида "Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш бўйича ҳамкорлик тадбирларини амалга ошириш тўғрисида"ги меморандум имзоланди. Ҳужжат ассоциация раиси Фирдавс Холиқов ва вазир Дилмурод Набиевлар томонидан имзоланди, дея хабар беради Kun.uz мухбири. 

Ўзбекистонда шунингдек спортни янада ривожлантириш мақсадида 12 500 кишига мўлжалланган Humo Arena спорт комплекси қурилди. 

15 март  куни очилиши режалаштирилаётган асосий аренада баскетбол, волейбол, гандбол, футзал учрашувларини, бокс, таэквандо, шорт-тек, фигурали учиш, керлинг мусобақалари ҳамда концерт дастурларини ўтказиш мумкин. Аренага концерт зали ҳолатида 10 000 томошабинни сиғдириш мумкин бўлади. 

Кичик аренанинг сиғими эса 200 кишига мўлжалланган бўлиб, хоккей учун машқ аренаси вазифасини бажаради, шу билан бирга, хоҳловчилар учун оммавий учишлар ташкил этилиши режалаштирилган. 

Top