10:00 / 12.03.2019
21446

Зидан: Мен «Реал»ни ўзига муносиб ўринга қайтармоқчиман

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан мадридликлар клуби сафига қайтишини изоҳлади. 

«Бу ҳамма учун алоҳида кун эканини биламан. Мен бу ерга қайтганимдан жуда хурсандман, энг асосийси шу. Мен «Реал»ни ўзи учун муносиб ўринга қайтариш учун ишлайман.

Бу катта масъулият. Мен жамоанинг биргина аъзосиман холос. 

Мен ғалабаларимизни унутганим йўқ, аммо ўтган мавсумдаги омадсизликка ҳам ишонганим йўқ. Биз Ла Лигада ғалаба қозонолмадик, Испания Кубогини ҳам эрта тарк этдик. Ҳа, биз Чемпионлар лигасида ғолиб бўлгандик, бу яхши. Аммо мен қандай клубдалигимни яхши ҳис қилиб турибман.

Бизда яна 11 ўйин бор. Вазифамиз – мавсумни яхши якунлаш. 

Мен «Реал»дан зарур вақтда кетгандим. Мен клубда ўзгаришлар даври келди, деб ҳисоблагандим.  

Менда турли таклифлар бўлди, аммо мен қайсидир бошқа клубга ўтишга эмас, шу клубга қайтишни истадим.

Мен охирги тўққиз ойни Мадридда ўтказдим ва дам олдим. Мен энди бу буюк клуб билан янги чақириқларга тайёрман», – деган Зидан.

Top