Жаҳон | 12:35 / 13.03.2019
24732
2 дақиқада ўқилади

Тожикистонда полиция учун янги форма намуналари тақдим этилди

Фото: Тожикистонда ИИВ

Тожикистонда ИИВни ислоҳ қилиш бўйича эҳтимолий донорлар тожик полицияси формасининг янги намуналари билан танишдилар.

12 март куни мамлакат Миллий кутубхонасида милициядаги ислоҳотлар бўйича ишчи гуруҳи навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда халқаро ташкилотлар, ЕХҲТ, Европа иттифоқи, БМТ Тараққиёт Дастури, БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси вакиллари иштирок этдилар. Шунингдек, АҚШ, Россия, Германия, Франция, Англия, Хитой, Япония, Туркия, Саудия Арабистони, Қатар элчихоналари ва бир қатор халқаро ҳамда жамоат ташкилотлари ходимлари қатнашди.

Тадбирда иштирок этаётганларга тожик милицияси формасининг янги намуналари тақдим этилди.

Шу билан бирга, «АП»нинг республика ИИВдаги манбага асосан хабар беришича, йиғилишдаги асосий масалага тожик милициясини полиция деб номлаш учун донорлар қидириш айланди.

Фото: Тожикистонда ИИВ

«Давлат томонидан ажратилган бюджет маблағлари тожик милициясини полиция деб номлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари учун янги формани яратишга етарли эмас. Кутилишича, йиғилиш якунлари бўйича донорлар ушбу мақсадлар учун зарур маблағларни тақдим этади», - дея таъкидлаб ўтди манба.

Унинг сўзларига кўра, ички ишлар ходимларининг янги формаси намуналари тайёр, аммо уларни кенг кўламда ишлаб чиқариш учун етарли маблағ йўқ.

Биринчи навбатда, кутилишича, янги формада одатий «Милиция» сўзи ўрнига «Полиция» сўзи пайдо бўлади. Аввало, Душанбе шаҳридаги ППХ, ДАН ходимлари ва участка инспекторлари у билан таъминланади.

Янги форма оқ, кулранг, қуюқ кўк рангда бўлиши керак.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил январь ойи ўрталарида Тошкент шаҳар ИИББ ички ишлар бўлимлари раҳбарлари депутатлар томонидан тасдиқланиши, ходимлар янги форма билан таъминланиши ҳақида хабар берганди.

Мавзуга оид