Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳайъати аъзоларининг сони тўққиз нафардан иборат бўлиши белгилаб қўйилди.
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқланди:
1. Ходжаев Ботир Асадиллаевич - вазир.
2. Гулямов Равшан Аюбович - вазирнинг биринчи ўринбосари.
3. Арипов Жасур Алимович - вазир ўринбосари - Урбанизация агентлиги директори.
4. Салимов Умиджан Закирджанович - вазир ўринбосари.
5. Усмонов Ботир Шукуриллаевич - вазир ўринбосари.
6. Саифназаров Сахиб Исмаилович - вазир ўринбосари.
7. Каримов Анвар Расулович - вазир ўринбосари.
8. Шарипов Отабек Бекмуродович - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг Таркибий ўзгартиришлар, урбанизацияни ривожлантириш ва ишлаб чиқариш кучларини комплекс жойлаштириш стратегияси йиғма департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчиси.
9. Имомов Воситжон Анварович - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида” 2010 йил 17 сентябрдаги 206-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланди.
















