Котибият маълум қилишича, «бош вазири Қоҳир Расулзоданинг аҳволи яхши, у даволанишга муҳтож эмас ва ҳамон халқ ҳамда Ватанга садоқат билан хизмат қилишда давом этяпти, масъул давлат лавозимидаги ўз мажбуриятларини бажармоқда», дея хабар қилади «Ахбор»сайти.
Аввалроқ, «Ахбор» манбалари Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода саломатлиги ҳолати туфайли истеъфога чиқишга тайёргарлик кўраётгани ва бор эътиборни даволанишга қаратиши ҳақида хабар берганди. 58 ёшли Расулзода, «Ахбор» суҳбатдошларининг сўзларига кўра, жигар касаллигига йўлиққан ва хорижда малакали даволанишга муҳтож.
Тожикистон бош вазири котибиятининг расмий раддияси 22 март куни «Ховар» давлат ахборот агентлиги томонидан эълон қилинган.
Бош вазир Қоҳир Расулзоданинг котибияти расман маълум қилишича, ҳукумат раҳбарининг саломатлиги ҳақидаги маълумот тахминларга асосланган ҳамда ҳақиқатга тўғри келмайди.











