Жаҳон | 07:30 / 24.03.2019
14189
1 дақиқада ўқилади

Мадуро АҚШ ва Гуайдони уни ўлдириш режасини тайёрлашда айблади 

Фото: AP Photo/Ariana Cubillos

Венесуэла президенти Николас Мадуро АҚШ ва мухолифат етакчиси Хуан Гуайдони уни ўлдириш режасини тайёрлашда айблади.  

“Америка империализми мени ўлдирмоқчи. Бу иблис қўғирчоғи [Гуайдо] мени ўлдириш учун шахсан бошчилик қилган режани фош қилдик. Бизда исботлар бор, бироқ улар бизни енга олмадилар ва енга олмайдилар ҳам, чунки бизни Тангрининг ўзи ҳимоя қилади”, деб айтган Мадуро тарафдорлари олдидаги нутқида.  

Мадуро нутқи давомида Гуайдони бир неча марта “иблис қўғирчоғи” деб атаган.

Венесуэлада 21 январдан бошлаб Мадурога қарши норозилик намойишлари давом этиб келмоқда.  

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид