Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўзи ўқиган мактабга китоблар ва спорт жиҳозлари совға қилди
Бугун, 27 март куни Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги 4-умумтаълим мактабига бориб, ўзи таълим олган ушбу муассасага спорт жиҳозлари ҳамда шахсий кутубхонасидан китоблар совға қилди.
Мактаб жамоаси ва ўқувчилар билан бўлган суҳбат чоғида вазир ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича Президентимиз томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлашда ҳар бир инсон фаоллик кўрсатиши лозимлигини таъкидлади.
– Умид қиламизки, ўқувчиларимиз бу китобларни ўқиб ўз билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашади. Ёшларимиз қайси соҳани танламасинлар, уларнинг ҳар томонлама баркамол инсон бўлиб етишишлари учун нафақат маънан, балким жисмонан ривожланиш ҳам муҳим рол ўйнайди. Шунинг учун, ўқувчиларимиз бўш вақтларини турли зарарли одатларга сарфлашларига йўл қўймаслик учун уларни китоб ўқишга, спорт билан шуғулланишга даъват этишимиз зарур, – деди Дилмурод Набиев.

Эслатиб ўтамиз, раҳбарларни ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилиш ташаббуси 19 март куни ёшлар маънавиятини ошириш, уларнинг бўш вақтини ташкил этишда кўмак бериш, ёшлар орасида китоб ўқишни тарғиб қилишга бағишланган йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган эди.
Мавзуга оид
16:53 / 20.02.2026
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов ўзининг илк китобини тақдим этди
14:09 / 16.01.2026
Энг кўп китоб ўқиган ходимга 1 ойлик иш ҳақи миқдорида пул мукофоти берилади
07:23 / 05.11.2025
Китоб ўқишда пешқадам 5 давлат: Америкадан Европагача
11:53 / 22.10.2025