2019 йил 12 март куни Сурхондарё вилоятининг Денов туманида яшовчи А.К. Қумқўрғон тумани Боймоқли маҳалла ҳудудида жойлашган деҳқон бозорида ўзаро жанжал оқибатида фуқаро О.М.нинг қорнига қайчи билан уриб жароҳат етказган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада О.М. касалхонага ётқизилган. А.К. ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади ахборотда.














