Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худайбердиев «Раҳбарларнинг севимли китоби» лойиҳаси доирасида вазирлар, ҳокимлар ва ҳукуматнинг бошқа вакилларининг энг севимли китоблари рўйхатини тақдим қилишда давом этади.

«Бугун рўйхатимиз ҳар кунгидан бироз қисқароқ. Чунки кўп раҳбарлар хизмат сафарларида бўлгани учун улар билан боғланиш бироз қийин бўлмоқда. Лекин кези келганда бир гапни айтиш керак, «Раҳбарларнинг севимли китоби» лойиҳасини амалга оширишда ташкилотларнинг матбуот хизматлари катта ёрдам беришмоқда. Умуман олганда мансабдор шахслар билан боғланиш аввалгидек бошоғриқ ёки ушалмас орзу бўлмай қолди, айримларини истисно қилганда, деярли барча ташкилотларда жамоатчилик билан ишлашда кескин ижобий ўзгариш бўлгани қувонарли ҳол», дея қайд этган у лойиҳанинг навбатдаги қисмида.

Козимжон Камилов – Олий суд раиси

• Ойбек. «Навоий»
• Ўткир Ҳошимов. «Икки эшик ораси»
• Саид Аҳмад. «Уфқ»

Пўлат Бобожонов – Ички ишлар вазири

• Уинстон Черчилль. «Иккинчи жаҳон уруши» (6 томлик)
• Александр Дюма. «Граф Монте Кристо»
• Жумабой Раҳимов. «Ватаннинг шерюрак баҳодири»

П.Бобожонов «Ватаннинг шерюрак баҳодири» асарини миллат қаҳрамони, саркарда Жалолиддин Мангуберди ҳаётига оид энг мукаммал асарлардан бири сифатида эътироф этди ва барчага ушбу асарни мутолаа қилишни тавсия қилди.

Алишер Султонов – Энергетика вазири

• Марсель Брион. «Менким, Соҳибқирон – Жаҳонгир Темур»
• Алексей Толстой. «Пётр Биринчи»
• Ойбек. «Навоий»

Шунингдек, А.Султонов Даниель Дефонинг «Робинзон Крузо» асарини ҳам севиб мутолаа қилганини таъкидлади.

Зафар Рўзиев - Қашқадарё вилояти ҳокими

• Низомулмулк. «Сиёсатнома» (Сияр ул-мулук)
• Абдулла Қодирий. «Ўткан кунлар»
• Марсель Брион. «Менким, Соҳибқирон – Жаҳонгир Темур»

Шунингдек, З.Рўзиев «Темур тузуклари»ни ҳам алоҳида ёдга олди.