Тошкентда 1 апрелдан 7 апрелга қадар Россия Маданият вазирлигининг йиллик лойиҳаси “Россия гуллари” XV Халқаро маданий фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

“Турли маданий-маърифий тадбирларни ўз ичига олган фестивалда шаҳримиз аҳолиси рус гуруҳларининг ижодий ютуқларидан яқиндан танишиш имконига эга бўлади”, дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, фестивалнинг очилиш маросими 1 апрел куни “Туркистон” концертлар залида бўлиб ўтади.