Жаҳон | 08:22 / 29.03.2019
6111
2 дақиқада ўқилади

Трамп ва Мун Чжэ Иннинг КХДР масаласи бўйича учрашуви санаси маълум бўлди

Фото: AP Photo/Evan Vucci, архив

11 апрель куни АҚШ президенти Доналд Трамп Оқ уйда Жанубий Корея раҳбари Мун Чжэ Инни қабул қилади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Қайд этилишича, етакчилар КХДР муаммосини муҳокама қилиш ниятида.

Шунингдек, ҳар икки президент ўзаро муносабатлар, савдо, сиёсат, ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик ва бошқа мавзулар юзасидан фикр алмашиши режалаштирилган.

Бундан олдин, КХДР Жанубий Корея билан кореялараро алоқа офисидан чиқиб кетганди.

Қайд этилишича, бу Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Иннинг давлатлар ўртасидаги зиддиятга якун ясаш бўйича омадсиз уриниши, шунингдек, АҚШ ва КХДР етакчилари Дональд Трамп ҳамда Ким Чен Иннинг муваффақиятсиз саммити фонида юз берди.

Жанубий Корея вазирлигининг маълумотларига кўра, Шимолий Корея ушбу қарор ҳақида 22 март, жума куни эрталаб жанубий қўшнилар билан учрашув пайтида эълон қилган. КХДР вакиллари бу қадамга «юқоридан кўрсатма», дея изоҳ беришган.

Шунингдек, собиқ разведкачи КХДР етакчисининг режалари ҳақида маълум қилди.

Мавзуга оид