Жаҳон | 07:56 / 30.03.2019
15432
1 дақиқада ўқилади

Трамп Ким Чен Индан КХДР ядро қуролини АҚШга беришни талаб қилган - Reuters 

Фото: REUTERS/Leah Millis

АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан иккинчи учрашув вақтида, КХДР ўз ядро қуролини АҚШга бериши лозимлиги бўйича талаб қўйган. Бу ҳақда Reuters Трампда АҚШ-Корея иккинчи саммити вақтида бўлган ҳужжатга таянган ҳолда хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Америка ҳукумати КХДР ўз бомбалари учун ёқилғини АҚШга жўнатиб юборишини ҳам хоҳлаган.

Ушбу талабларга нима сабаб бўлгани ҳозирча аниқлаштирилмаяпти.

Бундан олдин, Трамп ва Мун Чжэ Иннинг КХДР масаласи бўйича учрашуви санаси маълум бўлганди.

РИА «Новости» хабарига кўра, 11 апрель куни АҚШ президенти Доналд Трамп Оқ уйда Жанубий Корея раҳбари Мун Чжэ Инни қабул қилади. Қайд этилишича, етакчилар КХДР муаммосини муҳокама қилиш ниятида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид