09:59 / 01.04.2019
7670

Марказий банк: 2018 йилда моккилик савдоси ҳажми 1,08 млрд долларга тенг бўлди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистонда 2018 йилда моккилик савдоси ҳажми 1,08 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботида айтилган.

2017 йилда, идора маълумотларига кўра, моккилик савдоси ҳажми 771,6 миллион долларни ташкил қилган.

Шу билан бирга, 2018 йилда моккилик савдоси орқали 842,9 млн долларлик товарлар импорт қилинди, 213,2 млн долларлик маҳсулотлар экспортга чиқарилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2018 йилда 27,07 млрд долларга тенг бўлди. Ўзбекистон экспорти ҳажми 11,38 млрд долларга, импорт эса - 18,25 млрд долларга етди.

Бундан олдин, Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 17,3 млрд долларга етгани хабар қилинганди.

Top