Қайд этилишича, воқеа Цзяоцзо шаҳар округида юз берган. Боғча тарбияланувчилари кўнгил айниш ва ҳушдан кетиш сабаблари билан касалхонага ётқизилган. Бу белгилар улар овқат истеъмол қилишганидан сўнг пайдо бўлган. Жами 23 нафар бола заҳарланган.
Маълум бўлишича, тарбиячи уларнинг овқатига азот кислотаси тузини қўшган. Полиция уни ҳибсга олган.











