Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Умра» тадбирининг хусусий ширкатлар томонидан ташкил этилиши ҳозирча режалаштирилмаяпти
Тошкентда «Ҳаж ва Умра зиёратини самарали ташкил этиш» мавзусида брифинг ташкил этилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Тадбирда қайд этилишича, олдинги йилларда бир йилда 10 000 нафар зиёратчи Умра сафарига борган бўлса, ҳозирда фақатгина бир ойда 7000 нафар фуқаро муборак зиёратни адо этмоқда.
Маълум қилинишича, ўтган йилнинг 28 октябрь кунидан жорий йилнинг 4 апрель кунига қадар 15 минг фуқаро Умра зиёратини адо этди. Рамазон ойигача бу кўрсаткич 30 мингга етиши режалаштирилган.
Шунингдек, тадбирда «Умра» тадбирининг хусусий ширкатлар томонидан ташкил этилиши ҳақида савол берилган.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари Нуриймон Абулҳасан сўзларига кўра, уларга ўз вақтида имконият берилган. Бироқ, ўша пайтда сафарга турли шахслар жўнатилиб, Ўзбекистоннинг обрўсига таъсир қиладиган вазиятлар юзага келган.
Бундан ташқари, Рамазон ойидан сўнг бу борадаги нархларни пасайтириш ҳам мўлжалланмоқда. Ҳозирда тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилаётгани айтилди.
Эслатиб ўтамиз, март ойи бошларида Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирлари бўйича фармойиши қабул қилинганди.
Ҳужжат билан «Ҳаж» ва «Умра» зиёратларини юқори савияда ва тизимли ташкил этиш хамда ушбу йўналишда бозор механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тасдиқланган. Унга кўра, «Умра» тадбирининг туристик фирмалар томонидан ташкил этилишини йўлга қўйиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиши керак эди.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
17:46 / 14.05.2026
Президент ташаббуси билан 100 кишига бепул Ҳаж йўлланмаси берилди
18:34 / 02.05.2026
Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг илк гуруҳи Ҳажга йўл олди
13:14 / 29.04.2026