Ўзбекистон иқтисодиётида бозорларда фаолият юритувчи тадбиркорлардан ҳам муаммоси кўпи бўлмаса керак. Чунки сўнгги йилларда шаҳарлар марказидаги буюм ва деҳқон бозорлари бир неча марта кўчирилди, бузилди, қайтадан қурилди. Бу жараёнларнинг оғири деярли ҳар доим тадбиркорнинг елкасига тушган. Улар эндигина бозорга ўрнашиб, сарфлаган харажатини қоплаб, даромад ола бошлаганда дўкони кўчирилган, бузилган, қайта қурилган. Бозорда савдо қилиш энг беқарор фаолиятдан бири десак муболаға бўлмайди.

Бу мақолада Хива шаҳар буюм бозорида фаолият юритувчи тадбиркорлар дуч келган шунга ўхшаш муаммолар ҳақида сўз юритамиз.

2009 йилда Хива туманида «Буюм бозори» очиқ акциядорлик жамияти (ОАЖ) ташкил қилиниб, унга ҳокимлик томонидан ер майдони ажратиб берилади. 2013 йилда у «Хива универсал савдо комплекси» акциядорлик жамиятига (АЖ) айлантирилган. Унинг таркибида 331 акциядор ва акциядор ҳисобланмаган 500га яқин мулкдорлар мавжуд. Ҳозирги кунда 227 нафар тадбиркор савдо фаолияти билан шуғулланмоқда.

2017 йили Хива шаҳри буюм бозори ўрнида истироҳат боғи қурилиши муносабати билан «Хива универсал савдо комплекси» АЖ ер майдонлари давлат ва жамоат эҳтиёжи учун олиниши ҳақида қарор қабул қилинади. Шундан сўнг, Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини танлаш (ажратиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссияси (2018 йил 29 январдаги 21-сонли баённомаси) ҳамда Хива шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссияси (2018 йил 2 майдаги баённомаси) янги буюм бозори учун Хива шаҳар Сангар маҳалласидан ер ўрни ажратиш таклифини маъқуллайди.

Хива шаҳар ҳокимлиги ушбу баённомаларга асосан 2018 йил 3 май куни (диққат!) «Хива шаҳар савдо комплекси» МЧЖни ташкил қилиш ва унга ер майдони ажратиш тўғрисида 835-сонли қарорини чиқаради. У Хива шаҳрининг собиқ ҳокими Эркин Яқубов томонидан имзоланган.

«Хива универсал савдо комплекси» АЖ аъзолари фикрига кўра, Сангар маҳалласи ҳудудидан янги буюм бозори қурилиши учун ер майдони компенсация тариқасида айнан уларга ажратилиши лозим эди. Бунинг учун «Хива шаҳар савдо комплекси» МЧЖни ташкил қилишга зарурат йўқ эди.

Хива шаҳар ҳокимлиги томонидан 2018 йил 10 июль куни «Хива универсал савдо комплекси» АЖ тадбиркорларини Сангар маҳалласи ҳудудида янгидан ташкил қилинган «Хива шаҳар савдо комплекси» МЧЖ ҳудудига кўчириш ҳақидаги 115/1-сонли қарори чиқарилган. Унинг 1-бандида «Хива универсал савдо комплекси» АЖ фаолиятини «Хива шаҳар савдо комплекси» МЧЖга ажратиб берилган ер майдонида вақтинчалик давом эттирсин