АҚШ Саудия Арабистонининг 16 фуқаросига қарши санкциялар жорий қилди
Қўшма Штатлар Саудия Арабистонининг 16 нафар фуқаросига мамлакат ҳудудига киришни тақиқлаб қўйди. Бу саудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишига алоқадорлик бўйича гумонлар билан боғлиқ, дейилади АҚШ Давлат департаменти баёнотида.
Америка ташқи сиёсат идорасида аниқлик киритилишича, тақиқ «2019 йилда Давлат департаментини молиялаштириш, хориждаги фаолият ва бу билан боғлиқ дастурлар тўғрисидаги қонун»нинг 7031-бўлимига мувофиқ жорий этилди.
Қайд этилишича, у Америка ҳукуматининг Давлат департаментида содир этилган жиноятлар бўйича «ишончли маълумот» бўлса, хорижий фуқароларга мамлакатга киришни тақиқлаб қўйиш ҳуқуқини назарда тутади.
Бундан олдин, Саудия Арабистонида долларни қулатиш фикридан воз кечилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
08:10 / 12.11.2024