Жаҳон | 15:16 / 10.04.2019
23433
2 дақиқада ўқилади

Назарбоев ўз партиясини зудлик билан президентликка номзод кўрсатишга чақирди

Фото: Михаил Воскресенский/РИА «Новости

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ўзи раҳбарлик қиладиган Nur Otan партиясини зудлик билан съезд ўтказиш ва президент сайловларида иштирок этиш учун номзод кўрсатишга чақирди.

"Кеча Қосим -Жомарт Тоқаев қонуний ҳуқуқидан фойдаланиб, Қозоғистон президентлигига муддатидан олдин сайлов ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Сайлов ҳукумат қонунийлигини ва мамлакатдаги барқарорликни таъминлашни мустаҳкамлаш учун зарур. Энди биз партия съездини ўтказиб, бўлажак президент сайловига номзодни илгари суришимиз керак", - деган Назарбоев.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонни деярли 30 йил бошқарган Нурсултон Назарбоев 20 март куни истеъфога чиқди. Бунга қадар мамлакат парламенти сенатининг раиси бўлган Қосим-Жомарт Тўқаев давлат раҳбарига айланди. Сешанба куни Тўқаев республика президенти лавозими учун муддатдан олдинги сайловлар 9 июнь куни бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилди.

Аввалроқ ОАВда Нурсултон Назарбоевнинг қизи Дариға Назарбоева Қозоғистон президентлигига ўз номзодини қўймаслиги ҳақида маълумот пайдо бўлганди

Мавзуга оид