Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил август ойида Бекобод шаҳрига қилган ташрифида Бекобод шаҳар аҳолиси ва депутатларидан Бекобод шаҳридаги кўп қаватли уйларининг юқори қаватларида яшовчи аҳолидан ичимлик сув босимининг пастлиги ва ичимлик сувини жадвал асосида берилиши муаммоси кўтарилди.

Бу муаммони ҳал қилиш мақсадида, 24.10.2017 йилдаги Ўзбекистон Республикаси ПҚ-3353-сонли қарори қабул қилинди. Қарор асосида 3-сув олиш иншооти насос станцияси тўлиқ, диамтери Ø800 мм бўлган магистрал ичимлик сув қувурини 9,5 км қисми реконструкция қилиниб, 2018 йилнинг 21 март куни объект фойдаланишга топширилган.

Саъй ҳаракатлар билан қуйидаги натижага эришилди:

  • 3-сув олиш иншоотини тўлиқ реконструкция қилиш мобайнида замонавий электротежамкор насослар ўрнатилди ва Бекобод шаҳар аҳолисига 24 соат давомида юқори босимли сув бериш имконияти яратилди.
  • Шу билан бирга, реконструкция қилинишидан олдин электр энергия сарфи бир ойга 400 минг кВ бўлган бўлса, ҳозирги кунда 160 минг кВ электр энергия сарфланиб, ойига 240 минг кВ электр энергия, яъни 50 млн сўм маблағ тежалмоқда.

Сув йўқотилиши реконструкция қилингандан сўнг бир ойга 212 000 куб.метр га камайди. Жами харажатларни ҳисобга олиб, ўрганилганда бир ойга 85 000 млн сўм миқдорда маблағ тежалишига эришилди.

Олмалиқ шаҳар “Сувоқова” филиали тасарруфидаги “Сартамғали” сув иншоотига “Грундфос” насосларини ўрнатиш ишлари ҳам жадал олиб борилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2015 йилдаги “Олмалиқ шаҳрини ичимлик суви билан таъминлаш тизимига замонавий энергия тежайдиган технологияларини модернизация ва жорий қилиш чора-тадбирлари ҳақида”ги 192-сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.2018 йилдаги 01-05/1-116 сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди. 

  • Траншда жами 48 та “Грундфос” насослари келтирилган: 
  • “Сартамғали” сув иншоотининг 14 та сув қудуқларидаги ЭЦВ-12-255-32 Квт насослари ўрнига “Грундфос” насослари ўрнатилган.