Тошкентда газ тўлдирилган 25та шарнинг портлаши оқибатида бир киши шифохонага олиб кетилди
2019 йил 9 апрель куни Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек тумани Буюк ипак йўли мавзесида жойлашган 40-уйнинг 27-хонадонида чақнаш содир бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабарига кўра, кўрсатилган манзилга 1 та ёнғин ўчириш экипажи текширувга чиқарилган. Жанговар экипаж чақирилган манзилга етиб борганда, ёнғин аломатлари йўқлиги аниқланган.
Билдирилишича, ушбу хонадонда туғилган кун нишонланиши муносабати билан олиб келинган 25 дона ёнувчи газ билан тўлдирилган шарлар тортнинг устидаги ёниб турган шамларнинг таъсиридан ёрилган.
Қайд этилишича, ҳосил бўлган чақнаш оқибатида 16 ёшлик фуқаро М.Г. куйиш тан жароҳати олиб, шифохонага олиб кетилган.
Мавзуга оид
20:44 / 06.11.2024
Тошкентда метро станциясида ҳожатини чиқарган эркак бўйича маълумот берилди
13:06 / 06.11.2024
Тошкентдаги автобусга номаълум шахслар салон аёл ва эркаклар учун ажратилгани ҳақидаги постерни ёпиштириб кетди
21:58 / 04.11.2024
Сариқ ва қизил рангларда товланаётган Тошкент — фотожамланма
17:42 / 04.11.2024