17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида Марказий банк раисининг ўринбосари Ботир Зоҳидов, Банклараро миллий процессинг маркази директори Шуҳратбек Қурбонов ва банкнинг бошқа масъул вакиллари иштирокида Humo тўлов тизимининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманида янги тўлов тизимининг имкониятлари, уни татбиқ қилиш ишлари ва 2019 йилга мўлжалланган режалар тўғрисида маълумот берилди, деб хабар берди тадбирда қатнашган Kun.uz мухбири.

Имкониятлар
Замонавий тўлов инфратузилмаси, халқаро тўлов тизимлари (VISA, MasterCard, Union Pay) билан интеграция, ягона тўлов майдони ва миллий тўлов свитчига эга Humo тўлов тизимининг хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
● бир тегишда тўловлар (контактсиз тўлов);
● HUMO, MasterCard, VISA, Union Pay тизимлари учун ягона инфратузилма (POS, ATM);
● замонавий хизматлар ва содиқлик дастури;
● очиқ стандартлар;
● in-house процессингида карта ва терминалларга хизмат кўрсатиш имконияти;
● Merchant Fee (тижорий эквайринг, дўконга терминал қўйиб бергани учун банкнинг терминалдан тўланган пуллардан қанчадир фоизини олиб қолиши) ва Interchange Fee (агар терминалга пул терминал қўйган банк эмас, бошқа банк чиқарган пластикдан тушса, "терминал эгаси-банк" олган фоизининг қандайдир қисмини пластик карта чиқарган банкка ўтказиши) татбиқ қилиниши;


Тавсия этиладиган тарифлар:
● Тижорий эквайринг учун тўлов – 0,2%гача;
● Интерчендж (IRF) – 0,06% гача;
● Интернет эквайринг учун тўлов – 1%гача;
● P2P ўтказмалар учун тўлов – тизим ичида 0,5%гача;
● Нақд пул олиш учун устама – 1%гача;
















