Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зомин тумани марказий қисмида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Жиззах вилоятининг Зомин тумани марказий қисмида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги фармойиши қабул қилинди.
Фармойиш билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Жиззах вилояти ҳокимлигининг Ўзбекистон Республикасининг йилга мўлжалланган Инвестиция дастурига инфратузилма ва ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва ободонлаштириш ишларини иловага мувофиқ қўшимча равишда киритиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
Ҳужжатга иловада кўрсатилишича, ички хўжаликлараро автомобиль йўллари, спорт мактаблари, маданият ва истироҳат объектлари, соғлиқни сақлаш объектлари ва умумтаълим ҳамда мактабгача таълим муассасалари реконструкция қилинади ва қурилади.
Шунингдек, Зомин тумани марказий ўйингоҳи, Зомин тумани Пешағор маданият ва аҳоли дам олиш маркази биноси реконструкция қилинади. Даштобод шаҳарчасида маданият ва аҳоли дам олиш маркази қурилади.
Марказий деҳкон бозори, гипермаркет, кўп қаватли уйлар, марказий ўйингоҳ атрофи ободонлаштирилади.
Мавзуга оид
08:25 / 19.06.2026
Зомин ва Бахмалда сел кузатилди, 3 та автомобил оқиб кетди
18:30 / 30.04.2026
Кўп квартирали уйларда яшил ҳудудларни ўзбошимчалик билан қисқартириш тақиқланди
09:03 / 15.04.2026
Ўзбекистон Зомин тоғларини ЮНЕСКО рўйхатига киритиш жараёнини бошлади
12:40 / 22.01.2026