Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилия суди собиқ президент Лула да Силванинг қамоқ муддатини қисқартирди
Фото: EPA-EFE/Fernando Bizerra
Бразилия олий суди мамлакатнинг собиқ президенти Луис Инасиу Лула да Силванинг қамоқ мудддатини 12 йил бир ойдан 8 йил 10 ой 20 кунгача қисқартириб берди.
Globo телеканалининг хабар беришича, Лулага OAS қурилиш компаниясидан люкс тоифасидаги квартирани ноқонуний олганлик учун тайинланган жазо қисқартирилган. Коррупция ва пул ювиш айбловлари тасдиқланиб, улар учун Лулага мос равишда 5 йил 6 ой 20 кунлик ва 3 йил 4 ойлик қамоқ муддати тайинланган.
Folha de Sao Paulo порталининг таъкидлашича, суднинг қарори назарий жиҳатдан Лулага 2019 йил охиригача озодликка чиқиш имконияти билан енгилроқ жазога даъвогарлик қилишга имкон беради.
2018 йил апрелда собиқ президент Куритибадаги турмага етказилган ва жазони ўтай бошлаган.
Мавзуга оид
19:13 / 17.05.2026
Дунёдаги энг кекса опа-сингиллар Бразилияда яшаётгани маълум бўлди
21:17 / 12.05.2026
Президент Бразилия ташқи ишлар вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
08:14 / 12.05.2026
Дунёда энг кўп қаҳва қайси давлатда етиштирилади?
18:23 / 27.04.2026