Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “2019-2021 йилларда Навоий вилоятининг Нурота туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари томонидан ишлаб чиқилган “2019-2021 йилларда Навоий вилоятининг Нурота туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлар дастури” маъқулланиши мумкин.
Дастурнинг асосий устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:
туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳолининг, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар ва кам таъминланган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадларини ва турмуш даражасини ошириш;
кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш;
янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва мавжуд ишлаб чиқариш қувватларни модернизация қилиш орқали саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш;
мавжуд фойдали қазилмалар – мармар, гранит конларини ўзлаштириш натижасида янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ва табиий ресурслардан самарали фойдаланиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш ва уларни қайта ишлаш даражасини ошириш;
муҳандислик коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳолини тоза ичимлик суви, табиий газ ва электр энергияси билан таъминланганлик даражасини ошириш;
ҳунармандчилик, шу жумладан, ҳудуд учун хос бўлган қадимий каштачилик ва халқ амалий санъатини ривожлантириш;
туман маркази ва бошқа аҳоли яшаш жойлари меъморий қиёфасини тубдан ўзгартириш ҳамда ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш;
аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш чора-тадбирларига оид дастур доирасида 2019-2021 йилларда туманда рақамли технологиялар ўқув марказини ташкил этиш ва унда бепул таълим бериш.
Дастурда белгиланган тадбирларни амалга ошириш орқали қуйидаги натижаларга эришилиши кўзда тутилади:
Дастур доирасида амалга ошириладиган тадбирларга барча манбалар ҳисобидан 1155,1 млрд. сўм миқдорида маблағлар йўналтирилади;
















