Салоҳ «Ливерпуль»да янги рекорд ўрнатди
Англия Премьер-лигасининг 36-турида «Ҳаддерсфилд Таун»га қарши кечган ўйин «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ учун клуб сафидаги 100-ўйин бўлди.
Бу ўйинда дубль қайд этган мисрлик футболчи клуб сафидаги голлари сонини 69тага етказди. Мерсисайдликлар клуби тарихида 100 ўйинда бунча кўп голни ҳеч ким урмаган. 26 ёшли футболчи клубнинг аввалги рекордчилари — Рожер Ҳант (68 гол) ва Сэм Рейбоулдни (68) ортда қолдирди.
Бу ўйиндаги голлари эвазига Салоҳ 21 гол билан АПЛ тўпурарлари рўйхатида етакчига айланди. Унинг жамоадоши Манеда 20, Серхио Агуэро («Ман Сити») ва Пьер-Эмерик Обамеянгда («Арсенал») – 19тадан гол бор.
«Ливерпуль»га Салоҳ 2017 йил ёзида «Рома»дан 42 млн евро эвазига трансфер қилинганди. Салоҳ жорий мавсумда «Ливерпуль»нинг барча турнирлар доирасидаги 48 ўйинида 25 гол урди ва 13 голли узатмага муаллифлик қилди.
Мавзуга оид
09:43 / 28.04.2024
Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш
08:52 / 19.10.2023
Салоҳ: «Ғазога зудлик билан гуманитар ёрдам етказиш керак. Барчани бегуноҳ инсонлар қирғин қилинишига йўл қўймасликка чақираман»
18:09 / 24.08.2023
Роналду «Сити» юлдузини кутмоқда, Бензема эса — Салоҳни. Сўнгги трансфер хабарлари
12:21 / 16.03.2023