Оролда Қизил китобга киритилган йўрға тувалоқлар табиатга қўйиб юборилди
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамда Falcon Hunting Solutions компанияси томонидан «Оролга ҳаёт қайтмоқда» шиори остида йўрға тувалоқлар Мўйноқ ҳамда Қўнғирот туманларида табиатга қўйиб юборилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Табиат қўйнига 1000 бош қуш учирма қилинган бўлиб, улар Бирлашган Араб Амирликларига қарашли бўлган International fund for houbara conservation марказида кўпайтирилган.
Жорий йил март ойида ҳам 2382 бош йўрға тувалоқ Қизилқум чўли ялангликларига қўйиб юборилган эди.
Маълумот учун, йўрға тувалоқлар 2009 йилда Ўзбекистон Қизил китобига ноёб тур сифатида киритилган.
Мавзуга оид
19:25 / 28.10.2024
Фото: Дубай шаҳзодаси Навоийда лочин билан тувалоқ овлади
07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади
10:26 / 02.07.2024
Қорақалпоғистонда 15 млрд сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилган – Рақобат қўмитаси
12:31 / 01.07.2024