Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буркина-Фасода жангариларнинг черковга ҳужум қилиши натижасида олти киши ҳалок бўлди
Буркина-Фасодаги Сахел областидаги черковга номаълум шахсларнинг ҳужуми натижасида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Infowacat портали хабар берди.
Хабарда айтилишича, бир гуруҳ қуролланган кишилар Сильгажи шаҳридаги черковга бостириб кирган ва ўқотар қуроллардан ўт очишган.
Натижада икки нафар черков хизматчиси ва яна тўрт киши ҳалок бўлган. Бундан ташқари, ҳужум қилганлар бир неча кишини ўғирлаб кетишган.
Жума куни Буркина-Фасо шарқида жангарилар ҳужуми оқибатида беш нафар ўқитувчи ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
10:54 / 18.05.2026
Японларнинг АҚШ ҳарбий базасига ҳужуми. У қандай содир бўлганди?
18:49 / 19.02.2026
АҚШ Эрон яқинида қўшин тўпламоқда. Уруш хавфи ошди
15:18 / 19.02.2026
Қўқонда профилактика инспекторига пичоқ билан ҳужум қилинди
18:51 / 13.02.2026