Жаҳон | 15:42 / 30.04.2019
13902
1 дақиқада ўқилади

АҚШ "Мусулмон биродарлар" ҳаракатини террорчи ташкилот деб тан олмоқчи

Фото: REUTERS

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти "Мусулмон биродарлар" халқаро исломий ҳаракатини террорчи ташкилотлар рўйхатига киритишни сўрамоқда. Бу ҳақда New York Post газетаси хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Оқ уй дипломатлар ва миллий хавфсизлик масалаларига масъул идоралар ходимларига 9 апрелда Оқ уйда Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий билан музокаралардан сўнг ушбу масала билан шуғулланишни топширган.

Мисрда мазкур гуруҳ фаолияти тақиқланган бўлиб, "Мусулмон биродарлар" террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилган.

Мавзуга оид