Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда циклон оқибатида 30га яқин киши ҳалок бўлди
Жума куни Ҳиндистоннинг Ориша штатида юз берган циклон оқибатида ҳалок бўлганлар сони 29 кишига етди, деб хабар берди NDTV телеканали.
Штат бош котиби Адитья Прасад Падхининг сўзларига кўра, улардан 21 нафари Пури шаҳрида ҳалок бўлган. Ҳукумат табиий офатдан зарар кўрган 10 мингта қишлоқ ва 52 шаҳар районида оммавий тиклаш ишларини ташкил этган.
Циклон яқинлашиши олдида штатда миллиондан ортиқ киши эвакуация қилинди ва вақтинчалик лагерларга жойлаштирилди. Бутун штат бўйича 220 дан ортиқ поезд ҳаракати тўхтатилди, қатор йирик шаҳарлардаги аэропортлар ишламаяпти. Мактаб, коллеж ва давлат ташкилотларида иш тўхтатилган.
Экспертларнинг баҳо беришларича, бу кейинги Ҳиндистонда 20 йилда юз берган энг талофатли циклондир.
Мавзуга оид
11:04 / 30.06.2026
Ўзбекистонда яшаётганига 1 йилдан ошган ҳар тўрт нафар хорижликдан бири – ҳиндистонлик
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
19:25 / 01.06.2026
Ўлимлар водийси – ВАРАНАСИ | SUBYEKTIV
09:16 / 29.05.2026