Криптовалюта биржаларида криптовалюталарнинг нархлари кўтарила бошлади, деб хабар берди РИА Новости.

Криптовалюта биржалари маълумотларини таҳлил қилувчи CoinMarketCap порталининг ёзишича, биткойн нархи 3,22%га ошиб, 5901 долларга етган. 

Binance криптовалюта биржасида эса биткойн нархи 5903 долларни ташкил этган. 

Хабар қилинишича, бошқа оммабоп криптовалюталар нархи ҳам кўтарилган: Ethereum - 3,95%га ошиб, 173,29 долларга, Ripple - 0,3019 долларга (0,34%), Bitcoin Cash - 288,4 долларга (0,10%) баҳоланган.