Бразилиянинг собиқ президентини панжара ортига қайтаришга қарор қилинди – ОАВ
Рио-де-Жанейро федерал суди Бразилиянинг собиқ президенти Мишел Темерни бир қатор коррупция ишлари тергови вақтига ҳибсга олишга қарор қилди. Бу ҳақда Folha de São Paulo нашри хабар берди.
21 март куни Темер коррупция билан шуғулланган жиноий ташкилотни бошқариш гумони билан Сан-Паулуда ҳибсга олинганди, бироқ 4 кундан кейин қўйиб юборилган. Бир неча кундан кейин унга Рио-де-Жанейро соҳилбўйида Angra атом электр станциялари мажмуаси билан боғлиқ коррупция бўйича янги айбловлар қўйилган.
Маълум қилинишича, судьялар 2 та овозга қарши битта овоз билан собиқ президент тергов вақтига ҳибсга олиниши кераклигига рози бўлишган. Шундай қарор ҳарбий полициянинг истеъфодаги полковниги Жоау Батиста Лимага нисбатан ҳам чиқарилган.
Мавзуга оид
23:05 / 06.11.2024
Бразилиялик полициячи Интерпол раҳбарлигига сайланди
17:08 / 02.11.2024
Бразилияда катталиги чумолидай келадиган қурбақа топилди
09:30 / 21.10.2024
Бразилия президенти BRICS саммитига парвозини бекор қилди
14:10 / 09.10.2024