Ижтимоий тармоқларда авж олган баҳсларга назар солинса, Йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгаришлар туфайли транспорт воситаларининг ҳайдовчиларида яқинни ёритувчи чироқларни ёки кундузги сигнал чироқларини (КСЧ) ёқиш мажбурияти юзага чиққанлигига нима сабаб бўлганлиги хусусида ҳайдовчиларнинг барчаси ҳам тушунишмаган, дея махсус мақола билан чиққан ИИББ.

КСЧ нима?

Тўғри: кундузги сигнал чироқлари (КСЧ ингл. Daytime running lights, DRL) —куннинг ёруғ вақтида ҳаракатланиб келаётган транспорт воситасини олдиндан кўринишини яхшиловчи ташқи ёритувчи мосламалардир. Габарит чироқлари билан адаштирманг!

КСЧнинг мақсади – қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи ва пиёдага кўриниш, шу билан бирга, уни кўриш имкониятига халақит қилмаслик. Расман, бу дегани КСЧ қарама-қарши транспорт воситаси ва пиёдани кўзига қаратилган бўлади.

Хато: КСЧ ёки яқинни ёритувчи чироқлар сабабли сарфланадиган ёқилғи ҳажми сезиларли даражада ошади, деган фикр. КСЧнинг ёқилғи сарфланишига таъсири кам. Шу билан бирга эрталабдаги двигателни “қиздириш” амалиётига автомобилда ўрнатилган барча мосламаларнинг эҳтиёжидан ортиқ ёқилғи сарфланади.

Об-ҳаво иссиқ вақтда ёниқ ҳолатдаги яқинни ёритувчи чироқлар ёки КСЧ сабабли чироқларнинг линзалари эриши ростми?

Бўлиши мумкин. Чунки автомобиллар ёниб ҳам кетишлари ва ҳаттоки портлашлари ҳам мумкин. Энди, диққат савол: бундай ҳолат нима сабабдан рўй беради?

Тўғри жавоб: буни ҳамма билади: сабаб – ўзбошимчалик билан автомобиль тузилишига аралашиш, техник ҳолатга лоқайдлик билан муносабатда бўлиш.

Ёниқ ҳолатдаги яқинни ёритувчи чироқлар ёки КСЧ сабабли линзалар, ёритгичларнинг нур қайтаргичлари қуйидаги ҳолатларда эришлари мумкин:

• ўзбошимчалик билан ёритгичлар ўрнатиш вақтида электр ўтказгичлар нотўғри танланганда, ёки боғланмалар сифатсиз изоляция қилинганда;

• бу каби ёритгич турларига тўғри келмайдиган каттароқ кучга эга лампочкалар ўрнатилганда юқори куч ва иссиқ ажралиши сабабли. Масалан ташқи совитиш мосламалик (кулер) LED-лампа иш ҳолатида галоген лампалардан камроқ иссиқлик ажратади, аммо совитгич вентиляторининг ишдан чиқиши ёритгичнинг қизиб кетиб эришига сабаб бўлиши мумкин;

• техник кўрикдан ўтказиш вақтида электр ўтказгичлар синчковлик билан кўздан кечирилмаган;