Трамп Туркия билан имтиёзли савдо тартибини бекор қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп 17 майдан Туркия билан имтиёзли савдо тартибини бекор қилади. Бу ҳақда Трампнинг конгрессга йўллаган билдириш хатида айтилган.
“Мен унинг [Туркиянинг] иқтисодий ривожланиши даражасига асосланиб, Туркия билан ривожланаётган-реципиент мақомини 17 майдан тугатиш кераклигига қарор қилдим”, дейилган хабарда.
Трамп Туркия билан имтиёзли тартибни март ойида ягона тариф имтиёзлари тизимига (GSP) асосланиб бекор қилмоқчилигини маълум қилган, бироқ айни вақтгача ушбу масала бўйича якуний қарор қабул қилинмаганди.
Ўшанда Трамп таъкидлаганидек, охирги 45 йил ичида Туркия GSP бўйича имтиёзлар олган, унинг иқтисодиёти кучли даражада ўсган ва диверсификациялашган, аҳоли жон бошига даромад даражаси ошган, ночорлик даражаси пасайган.
Трампнинг ушбу қарори Туркия маҳсулотларининг АҚШга экспортига салбий таъсир қилиши мумкин.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024