20 май куни Жиноят ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туман судида судланувчилар Аҳмаджон Турсунбоев ва бошқаларга нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини кўриб чиқиш бўйича суд ўз якунига eтди.
Судланувчи Аҳмаджон Турсунбоев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 168-моддаси (фирибгарлик), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришда назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга узил-кесил 14 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 400 баравари миқдорида жарима тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди.

Унга шунингдек Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми а, в бандлари билан иш ҳақи 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда икки йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ҳам тайинланди.

Унинг 15 нафар шeригига қуйидагича ҳукмлар эълон қилинди:
Кучкаров Олмос Исмаиловичга 12 йил озодликдан маҳрум қилиш ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 400 баравари миқдорида жарима тайинланди.
Ибрагимов Изатилла Ахмаджановичга 12 йил озодликдан маҳрум қилиш ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 350 баравари миқдорида жарима тайинланди.
Турсунбаев Муроджон Юлдашевичга 12 йил озодликдан маҳрум қилиш ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 350 баравари миқдорида жарима тайинланди.
Турсунбаев Ойбек Бахром ўғлига 9 йил озодликдан маҳрум қилиш ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 350 баравари миқдорида жарима тайинланди.
Турдиев Азизжон Иззатиллаевичга 8 йил озодликдан маҳрум қилиш ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 350 баравари миқдорида жарима тайинланди.
Шерназаров Хасан Эшмирзаевичга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш тайинланди.
















