Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашига янги котиб тайинлади
Украина президенти Владимир Зеленский Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашига собиқ молия вазири Александр Данилюкни котиб этиб тайинлади.
Данилюк Зеленскийнинг сайлов кампанияси вақтида унинг маслаҳатчиси бўлган, бунгача эса Украина президентининг ҳукуматдаги вакили, президент маъмурияти бошлиғи ўринбосари ва молия вазири лавозимларини эгаллаган.
Данилюк молия вазири лавозимидан бош вазир Владимир Гройсман билан низодан кейин 2018 йилда бўшатилган. Низо Данилюкнинг ўз ўринбосарларини ўзи мустақил танлаши ҳуқуқини ҳимоя қилишга уриниши сабабли чиққан.
19 май – Зеленскийнинг инаугурациясидан бир кун аввал Украинанинг эндиликда собиқ президенти Пётр Порошенко миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби лавозимидан Александр Турчиновни бўшатганди.
Мавзуга оид
18:44
Украина дронлари Россиянинг камида 14 регионига ҳужум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026