UFC бўйича жаҳон чемпиони россиялик Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Отабек Умаров билан биргаликда машғулотда қатнашди. Бу ҳақда Отабек Умаров ўзининг инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.

«Таниқли аралаш жанг санъати устаси, россиялик UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов жонажон Ўзбекистонимизга меҳмон бўлиб ташриф буюрди. У билан бирга машғулот ўтказдик. Ҳабиб билан машғулот ўтказган ҳамюртларимиз ажойиб инсон билан мулоқот қилишга муяссар бўлдилар.
У машҳурлигига қарамай, ниҳоятда камтар ва самимий инсон экан. Ҳабибнинг спортда эришган юксак натижаларида отаси Абдулманноп Нурмагомедовнинг катта ҳиссаси бор.
У ўғлига спортнинг илк сирларини ўргатган ва ўзига бўлган ишончни уйғота олган. Ҳабиб ўз халқининг анъаналарига содиқ муносиб фарзанд, Ўзбекистон ва бутун дунё ёшлари учун намуна»,- деб ёзди Умаров ўз саҳифасида.
















