Сергей Шойгу Душанбега келди. Россия Тожикистондаги ҳарбий базасини янги қуроллар билан таъминламоқчи
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Душанбега келди, у бу ерда 28 май куни Тожикистон раҳбарияти билан республика қуролли кучларини модернизация қилиш ва 201-Россия ҳарбий базаси иши бўйича музокаралар олиб боради. Бу ҳақда Россия ҳарбий идораси матбуот хизмати раҳбари РИА Новости’га хабар қилди.
«Бу масалаларни бугун республика мудофаа вазири Мирзо Шерали билан муҳокама қилиш режалаштирилмоқда», - деди матбуот хизмати раҳбари.
Режага кўра, Россия мудофаа вазири Тожикистон президенти Имомали Раҳмон томонидан қабул қилинади, дея қўшимча қилиб ўтди матбуот котиби. Унинг сўзларига кўра, музокаралар чоғида «Тожикистон армиясини модернизация қилиш муаммолари, шунингдек, республикада жойлаштирилган Россия ҳарбий базасининг фаолияти билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилади».
«Музокараларнинг асосий мавзуси - мамлакатда жойлаштирилган Россия ҳарбий базасини янги турдаги қуроллар билан таъминлаш, шунингдек, Тожикистон армиясини модернизация қилиш», - деди у.
Мавзуга оид
21:22 / 04.10.2024
Россияда ноқонуний миграция тугатилгани эълон қилинди
18:54 / 28.09.2024
Россияда Ўзбекистон фуқароларига паспорт олишда ноқонуний ёрдам берган жиноий гуруҳ ушланди
18:21 / 19.09.2024
Дўстона давлатлар бўйлаб турне. Шойгунинг КХДР, Эрон ва Сурияга ташрифлари ортида нима бор?
22:34 / 11.09.2024