UNICEF 156 нафар ўзбек аёл ва болаларини репатриация қилиш жараёнида Ўзбекистон ҳукуматига ҳеч қандай молиявий ёрдам кўрсатмаган. Ташкилотда репатриация ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқатилган нотўғри маълумотлар инкор этилди.
Маълум қилинишича, UNICEF'нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳукуматга ушбу болаларга психологик хизматларни кўрсатиш ва жамиятга қайта интеграциялашувини қўллаб-қувватлашда ёрдам кўрсатади.















