Тошкент шаҳридаги Пучон Университети, бир йил олдин ўзининг 60 йиллигини нишонлаган Жанубий Кореядаги Пучон Университети (Bucheon University)нинг филиали ҳисобланади. Тошкентда BUT 2018 йилда очилди. Илк қабул қилинган талабалар биринчи ўқув йилини якунлашмоқда.
Профессор ва ўқитувчиларнинг асосий таркиби Пучон Университети (Корея Республикаси) ва Ўзбекистон Республикасининг етук мутахассисларидан ташкил топган. Университетда ўқиш корейс таълим тизимига асосланган ва ўқув дастури Пучон Университетидан (Корея) олинган.
2019 йил 10 июндан Тошкент шаҳридаги Пучон Университети (BUT) 2019-2020 ўқув йили учун абитуриентларнинг 2-қабули бошланади ва 2019 йил 5 июлгача давом этади.



Факультетлар ва ўқув тизимлари:
Мактабгача таълим (3+1) – Кундузги ва кечки.
1. BUT да 3 йиллик таълим олиш, уни якунлагандан сўнг BUT бакалавр дипломи берилади.
2. Тўртинчи курс – Пучон университетида (Корея Республикаси) бўлади. Ўқишни муваффақиятли якунлагандан сўнг Пучон Университети (Корея Республикаси) бакалавр дипломи берилади.
Корейс тили ва менежменти (2+2)
1. BUT да 2 йиллик таълим олиш иккита диплом билан якунланади: Аssociate bachelor degree BUT (мутахассис бакалавр дипломи) ва Пучон Университети (Корея Республикаси) Associate bachelor degree дипломи берилади.
2.1. Агар талаба ўқишни кейинги икки курсини Тошкентда давом эттирмоқчи бўлса, ўқишни муваффақиятли тугаллаганидан кейин BUT бакалавр дипломи берилади.
2.2. Агар талаба ўқишни кейинги икки курсини Жанубий Кореядаги Пучон Университетида давом эттирмоқчи бўлса, ўқишни муваффақиятли тугатганидан сўнг Пучон Университети бакалавр дипломи берилади.






















