Абитуриентлар 2021 йил 25 июнгача “Мактабгача таълим”, “Корейс тили ва менежмент”, “Архитектура” факультетларига ҳужжат топширишлари мумкин. “Мактабгача таълим” ва “Архитектура” факультетларида таълим олиш ўқув йили учун мос равишда 2,200 ва 3,300 АҚШ долларини ташкил этади ҳамда 3+1 тизимига мувофиқ олиб борилади, бунда талабалар хоҳишларига кўра ўқишни Корея Республикасида якунлаши мумкин. “Корейс тили ва менежмент” факультетида 2+2 тизими қабул қилинган, таълим эса йилига 3,300 АҚШ долларини ташкил этади.

Аризалар Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 17-даҳа, Қатортол-2 кўчаси, 38А-уй манзилида шахсан қабул қилинади. Қабул вақти – душанбадан жумагача, соат 10:00 дан 17:00 гача.
Абитуриентлар қуйидаги ҳужжатлар тўпламини тақдим этишлари зарур:
1. Диплом (аттестат) нусхаси ёки ўқиш жойидан маълумотнома;
2. Паспорт нусхаси;
3. bucheon.uz/uz'да тўлдирилган онлайн ариза;
4. Расм 3х4;
5. 250 000 сўм миқдорида рўйхатдан ўтиш бадали.
Шунингдек, хоҳловчилар ҳужжатларни онлайн тарзда ҳам топширишлари мумкин. Юборилган ҳужжатларни қайта ишлаш душанбадан жумагача, соат 10:00 дан 17:00 гача амалга оширилади.

Онлайн ариза топшириш учун қуйидагиларни бажариш зарур:
- Университет сайтида bucheon.uz/uz телефон рақам текширувидан ўтиш;
- Шахсий кабинетингизда аризани тўлдириш ва юқорида санаб ўтилган барча керакли ҳужжатларни илова қилиш;
- Рўйхатдан ўтиш бадалини банк, «Апельсин» дастури орқали ёки университетнинг ўзида тўлаш;
- Шахсий кабинетингизда тўлов квитанциясини илова қилиш.



















