08:00 / 15.06.2019
46620

Қорақалпоғистонда кучли шамол ва қум бўрони кузатилди

14 июнь куни куни кечқурун Қорақалпоғистоннинг пойтахти Нукус шаҳрида ва бир неча туманларида кучли шамол эсиб, қум бўрони кузатилди.

Унинг натижасида бир неча кўпқаватли уйларнинг томи учиб кетиб, ерга қулаб тушган, бозорлардаги расталар бузилган. Ҳозирча жабрланганлар ёки жароҳат олганлар ҳақида маълумот йўқ.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Фото: Ижтимоий тармоқлар

 Эслатиб ўтамиз, 2018 йили баҳор-ёз ойларида ҳам Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида қумли ва тузли бўронлар юз берган эди.

Top