Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ Анқара билан божхона иттифоқи тўғрисидаги келишув бўйича музокараларни тўхтатиб қўйиши мумкин
Агарда Туркия Кипр яқинидаги баҳсли сувларда углеводород конларини қазиш ишларини тўхтатмаса, Евроиттифоқ Анқара билан божхона иттифоқи тўғрисидаги келишувни янгилаш бўйича музокараларни тўхтатиб қўйиши мумкин. Бу ҳақда Euobserver хабар берди.
Хабар қилинишича, "ЕИ Кипр билан тўлиқ баҳамжиҳатликда жавоб қайтаришга тайёр ".
Аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу Туркия Ўртаер денгизининг шарқий қисмидаги углеводород конларида халқаро ҳуқуққа мос равишда қазиш ишлари олиб бораётганини билдирганди.
Кипрнинг алоҳида иқтисодий ҳудудида газ конлари топилган бўлиб, Туркия ўзини ҳудуддаги табиий бойликлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга деб ҳисоблайди.
Греция ТИВ Туркиядан бу ҳудудда қазиш ишларини тўхтатишни талаб қилган.
Мавзуга оид
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
08:45 / 15.06.2026
АҚШ ва Эрон урушни тугатиш ҳамда Ҳўрмузни қайта очиш бўйича дастлабки келишувга эришди
17:48 / 12.06.2026
АҚШ ва Эрон якшанба куниёқ келишув меморандумини имзолаши кутилмоқда – ОАВ
08:58 / 04.06.2026