Жаҳон | 13:40 / 24.06.2019
7098
1 дақиқада ўқилади

Фото: Прагада 250 минг киши бош вазир истеъфосини талаб қилиб кўчага чиқди

Фото: Michal Cizek/Agence France-Pres

23 июнь куни Чехия пойтахти Прага шаҳрида мамлакат бош вазири Андрей Бабишнинг истеъфоси талаби билан оммавий норозилик намойиши бўлиб ўтди.

Намойиш ташкилотчиларининг маълумотига кўра, митингда камида 250 минг киши қатнашган.

Фото: Petr David Josek / AP / Scanpix / LETA

Қайд этилишича, ушбу намойишлар Чехияда коммунизмнинг қулаши билан тугаган 1989 йилги «бахмал инқилоб»дан бери қайд этилган энг йирик норозилик акцияси бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Андрей Бабиш Прага яқинида меҳмонхона ва анжуманлар маркази қурилиши учун Европа Иттифоқнинг кўмак пулларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштиришда гумон қилинмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид