Жамият | 16:16 / 01.07.2019
8449
1 дақиқада ўқилади

«Сўқоқ эркин экотуристик зонаси»ни ташкил қилиш таклиф этилди 

Фото: KUN.UZ

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида “Сўқоқ эркин экотуристик зонаси”ни ташкил қилиш ҳақида петиция эълон қилинди.

Тошкент вилояти Паркент тумани ўз табиати, тоза ва мусаффо ҳавоси билан кўплаб ташриф буюрувчиларни ўзига жалб қилиши таъкидланган. Айниқса, тумандаги Сўқоқ қишлоғи чинакамига экотуризм учун жуда мос жой ҳисобланади. 

“Йилдан-йилга ташриф буюрувчиларнинг сони ортиб бу ерда ўзгаришлар қилишни талаб этмоқда. Сўқоқда экотуристик зонани ташкил этиш мамлакатимизнинг туризм соҳасидаги имиджини янада ошишига хизмат қилади”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Шу сабабдан Паркент тумани, Сўқоқ қишлоғида “Сўқоқ эркин экотуристик зонаси”ни ташкил қилишни таклиф этилмоқда.

Мавзуга оид