Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон бензинининг биринчи партияси Ўзбекистонга жўнатилиши мумкин
Фото: РИА Новости
Ўзбекистон Қозоғистон бензинини қабул қилиб оладиган биринчи мамлакатга айланади. Бу ҳақда Kazenergy бош директори Болат Акчулаков LS’га хабар берди.
Олмаотада бўлиб ўтган «Argus Қозоғистон ва Марказий Осиё нефть-газ бозори 2019» халқаро конференцияси доирасида суҳбатдошнинг айтишича, жорий йил июль ойида ёқилғи биринчи партиясини жўнатиш режалаштирилган.
«Барча бензин жаҳон нархларида экспорт қилинади. Уни арзон нархда сота олишмайди. Ҳаммаси трансферт шартларида ишлай бошлайди. Эҳтимол, Қозоғистон бензинини етказиб бериш июлда бошланади. Биринчи партия, менинг фикримча, Ўзбекистонга жўнатилади», - дея аниқлик киритган Акчулаков.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Беларусь, Арманистон ва Қирғизистон билан ҳозирча фақат етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бориляпти.
Бундан олдин, Ўзбекистон қозоқ бензинини импорт қилиши мумкин экани хабар берилганди.
Мавзуга оид
14:04 / 06.01.2026
Бухорода АИ-95 деб сотилган бензин автомобилни бузиб қўйди
15:22 / 30.12.2025
Россия бензин ва дизел экспортига қўйилган тақиқни тўртинчи марта узайтирди
13:14 / 04.12.2025
АЁҚШда нефт маҳсулотлари сифати устидан назорат кучайтирилди
17:20 / 22.11.2025